Ливе

Сешанба — Миллий марказда докторантлар куни
Анъанага кўра, бугун ҳам Миллий марказда докторантлар жам бўлди.
Айни дақиқаларда Марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг докторантлари иштирокида “Шоли ва дуккакли экинлари селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари йўналишида олиб борилаётган илмий изланишлар самарадорлигини ошириш” мавзусидаги илмий-амалий семинар-тренинг бошланди.
Тадбирни Миллий марказнинг Илмий-тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва докторантура бўлими бошлиғи Шаҳноза Эргашева кириш сўзи билан очди.
Семинар-тренингда институт докторантлари ўзлари олиб бораётган илмий-тадқиқотларнинг дастлабки натижалари хусусида маълумот беради.
Семинар- тренинг қизиқарли бўлади.
Бизни кузатиб боринг
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ