ЛИВЕ

Маккажўхорининг дурагайларини яратишда хитойлик олимлар билан ҳамкорлик
Хабар берганимиздек, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида “Хитой технологияси асосида маккажўхори дурагайлари уруғчилигини ташкил этиш" бўйича кўргазмали дала-семинари бошланди.
Семинарни Миллий марказ бўлим бошлиғи Ғафуржон Парпиев кириш сўзи билан очиб, усбу илмий муассасанинг аграр соҳа илм-фанидаги ўрни ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг сўзга чиққанлар семинар мавзуси хусусида фикр билдирди. Маълум қилинишича, ҳар йили юртимизга четдан ўртача 4000 тонна маккажўхори уруғлиги импорт қилинади. Илмий муассаса олимлари хитойлик олимлар билан ҳамкорликда маккажўхори дурагайларини яратиш ва унинг уруғчилигини ташкил қилиш орқали импортни қисқартиришни мақсад қилган.
Айни пайтда хитойлик олимлар илмий ҳамкорликдан кутилаётган натижалар хусусуда тақдимот қилишмоқда.
Тақдимотлардан сўнг дастлабки натиҳалар бевосита далада намойиш қилинади. Ушбу семинарда соҳа олимлари, мутахассислар ва фермерлар иштирок этмоқда.
Тафсилотларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ|
Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутуб