Ливе

Айни пайтда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган “БМБ-НРК Агрологистикс” марказининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Маросимни Россия Федарацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва Ўзбекистон ҳукумати номидан Бош Вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев онлайн тарзда кириш сўзи билан очиб берди.
Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Олег Малгинов, Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулотда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов БМБ Ҳолдинг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда қатор масъул раҳбар ва ходимлар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон-Россия ҳамкорликдаги “БМБ-НРК Агрологистикс” қўшма корхонаси Ўзбекистондаги энг йирик ва ягона агрологистик комплекс ҳисобланади.
40 гектар ҳудудни ўз ичига олган марказ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш каби хизматларни ўз ичига олади.
⏩ Шунингдек, корхонада 1410 нафар доимий, 1500 га яқин мавсумий иш ўринлари яратилмоқда.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм