Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЛОКАЛ ЎҒИТЛАШ АГРЕГАТИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

ЛОКАЛ ЎҒИТЛАШ АГРЕГАТИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти жамоаси аграр соҳа билан банд бўлган юртдошларимизнинг меҳнатларини енгиллаштириш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда. Хусусан институтнинг “Экиш ва ўсимликларни парваришлаш машиналари” лабораторияси таянч докторантлари А.Хаджиев ва Б.Рамазановлар институтнинг тажриба хўжалигида полиз экинлари экиладиган майдонларга органик ўғитларни локал солиб, экиш пушталарини шакллантирувчи комбинациялашган агрегатни дала-тажриба синовидан ўтказишди. Шуни айтиб ўтиш керакки бугун дунё миқёсида аграр соҳадаги қўл меҳнатини енгиллаштириш, дала ва боғларда амалга ошириладиган ишларни механизациялаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Германиянинг Ганновер шаҳрида бўлиб ўтган "Агритечника-2023" халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида аграр соҳа ривожланган давлатларнинг йирик ишлаб чиқарувчилари томонидан намойиш этилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳам бунга мисол бўла олади. Бу жиҳатдан олиб қараганда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг фаолият юритиши юқорида айтиб ўтганимиз— деҳқону-фермерларимизнинг ишларини енгиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Тажриба синов давомида агрегатнинг ўғит солиш учун эгатлар очадиган дискли ва уларни кўмиб, пушталар ҳосил қиладиган ағдаргичли ишчи органлари ҳамда органик ўғитни узлуксиз бир меъёрда беришга хизмат қиладиган гумбазбузгич-майдалагичнинг иш жараёнлари кўриб чиқилди. Синов натижасига кўра, комбинациялашган агрегат белгиланган барча технологик жараёнларни тўлиқ ва ишончли бажара олиши аниқланди. #илмий_тадқиқот_институти #механизация #тажриба_синов #комбинациялашган_агрегат #агритечника_2023 WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.