Маҳаллага ресурс берилди, энди натижа ва масъулият талаб қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари жорий йилда инфратузилмани яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш мақсадида туманларга ўртача 250 миллиард сўмдан, маҳаллаларга эса 5,5 миллиард сўмдан маблағ ажратилганини таъкидлади.
Шунингдек, туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг тушум бўйича ваколатлари кенгайтирилгани натижасида ҳудудларда қоладиган қўшимча даромад 2 баробаргача ошди. Бунинг ҳисобига туманларда ўртача 22 миллиард сўм, маҳалла буджетларида эса 150–200 миллион сўм миқдорида қўшимча маблағ шаклланди.
“Лўнда айтганда, ҳудуддаги масалаларни ҳал қилиш учун ҳокимда ҳам, маҳалла раисида ҳам, умуман, ‘еттиликънинг ҳар бир вакилида ресурс ва ваколат бор. Етишмаётган жиҳат – масъулият ва ташаббускорлик,” — деди Президентимиз.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official