Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Маҳаллий ғўза навларини генетик такомиллаштиришда хориж навлари имкониятлари ишга солинмоқда

Маҳаллий ғўза навларини генетик такомиллаштиришда хориж навлари имкониятлари ишга солинмоқда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази таркибидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба стансиясида маҳаллий ғўза навларини шўрга, кўсак қурти, гербицидга чидамли ва сифатли тола берадиган навларга айлантириш мақсадида илмий изланишлар амалга оширилмоқда. Айни мақсадда Хитой селексияга мансуб, ХинЛуЗао 78 навидан фойдаланилган ҳолда чатиштириш ишлари йўлга қўйилди. Генетик жиҳатдан ўзгартирилган мазкур нав Бт гени асосида кўсак қурти ва гербицидга чидамлидир. Бу эса уни истиқболли дурагайлар яратишда муҳим донор сифатида ишлатишга имкон бермоқда. Ҳозиргача олиб борилган ишлар доирасида 1256 та ғўза гули беккросс усулида чанглатилди. Шунингдек, 5 та маҳаллий нав билан рекипрок чатиштириш — яъни тўғри ва қайтма йўналишларда чанглатиш ҳам амалга оширилиб, 956 та ғўза гулида чангланиш муваффақиятли бажарилди. Хоразм илмий-тажриба стансияси олимларининг асосий мақсади — ХинЛуЗао 78 навининг фойдали генларини Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитига мослашган, шўрга ва қурғоқчиликка чидамли маҳаллий ғўза навларига ўтказиш орқали серҳосил навлар яратишдир. Бундан ташқари, гўзанинг Ҳиндистон селексиясига мансуб кўсак қурти ва шўрга чидамли “НЕЧ-6” гибриди ҳам синовдан ўтказилмоқда. Бу эса келажакда шўрга чидамли навлар яратилишининг ҳисобига Хоразм шароитида шўр ювишни камайтириш ва ҳар қатрасı бебаҳо бўлган сувни тежаш, агротехник тадбирлар харажатини қисқартириш ҳамда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Равшан Каримов, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба стансияси директори. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.