Маҳаллий ташаббус ва стартап лойиҳалар доирасида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати бошланди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлиб ўтаётган ушбу давра суҳбатида қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида илмий-изланишлар олиб бораётган олима аёлларнинг стартуп лойиҳаларини тинглаш ва уларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Давра суҳбатида Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган аёл-қизлар стартап лойиҳалари билан иштирок этиб, глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожланишига дахлдор илмий-тадқиқот ишлари ҳақида тақдимот қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе