Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

МАҲАЛЛИЙ УЗУМЛАР ШИРАДОРЛИГИ БАҲОЛАНДИ

МАҲАЛЛИЙ УЗУМЛАР ШИРАДОРЛИГИ БАҲОЛАНДИ
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида яратилган ва Республика рейстр тўпламига киритилган узум навлари ширадорлигини баҳолаш тадбири бўлиб ўтди. Баҳолаш натижаларига кўра: Майизбоп навлардан "Кишмиш Суғдиёна" ташқи кўриниши, глюкоза миқдори, юқори ширин таъмга эгалиги, этлилиги, сувлиги каби хусусиятлари инобатга олинган ҳолда экспертлар қўйган баҳоларнинг умумий йиғиндиси 16,5 баллни ташкил этди. Бу узум майизбоплар орасида 1-ўрин, "Қора кишмиш" нави эса 16,1 балл билан иккинчи ўринни эгаллади. Хўраки навлардан "Ҳусайни эгри" энг яхши деб топилди. У истеъмолбоп узумлар орасида 18,4 балл билан биринчи ўрин, "Ризамат" навига эса 16,5 балл билан иккинчи ўрин берилди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.