Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Маҳаллий ва Хитой ғўза навларини чатиштириш бўйича маҳорат дарси ўтказилди

Маҳаллий ва Хитой ғўза навларини чатиштириш бўйича маҳорат дарси ўтказилди
Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Илмий-тажриба стансияларида маҳаллий ғўза навларини Хитой селексиясига мансуб ХинлуЗао-52 ва ХинлуЗао-78 каби генетик жиҳатдан ўзгартирилган ғўза навлари билан чатиштириш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Дарс давомида селексионерлар Ф1 дургайларда косак қуртига қарши бардошлилик ҳамда гербицидга чидамлилик хусусиятларини шакллантириш, беккросс чатиштириш техникалари билан танишдилар. Бундай амалий машғулотлар селексия ишларини янада самарали ташкил этиш ва янги авлод пахта навларини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.