Маҳаллийлаштириш

#Илмий_тадқиқот
Гилоснинг интродуксия қилинган истиқболли нави
Бурлат – Франсия селексияси нави. Европа мамлакатларида кенг тарқалган эртапишар нав.
Дарахтлари ўрта бўйли, шох-шаббалари қалин, думалоқ шаклда.
Мевалари ўртача, 6-7 гр, ясси думалоқ, тўқ қизил.
Умумий тавсифи: навнинг товар ва таъм ҳусусиятлари юқори. Нав хўраки, лекин қайта ишлашга ҳам яроқли.
Ҳосилга ўрта муддатларда 4-5 йилда киради. Нав учун Ванда, Саммит, Наполеон яхши чангловчи ҳисобланади. Қишга, кеч баҳор аёзларига чидамли. Кучсиз ўсувчи пайвандтагларда яхши ҳосил беради. Максма Делбар-14, Колт пайвандтаглари навга мос келади.
Бу йўналишда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида тажрибалар давом этмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе