Хабар бериб бораётганимиздек (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/12749) Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида "Маиший коррупсия ва уни олдини олиш" борасида турли давра суҳбатлари, назарий ҳамда амалий семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида ҳам "Маиший коррупсия - келажак заволи" мавзусидаги навбатдаги давра суҳбати болиб отди.
Ушбу давра суҳбатида Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ бош инспектори, катта лейтенант Б. Ҳусанов ҳамда илмий-тадқиқот институти ходимлари, докторантлар ва ёш тадқиқотчилар ҳам фаол иштирок этди.
Илмий муассаса ҳуқуқшуноси Ж. Турсунов бугунги кунда жамият кушандаси бўлган маиший коррупсия жиноятининг салбий оқибатлари, унга қарши курашда ҳар бир фуқаронинг маъсулияти ҳақида батафсил сўз юритди.
Мулоқот давомида Қарши шаҳар ИИБ бош инспектори, катта лейтенант Б. Ҳусанов иштирокчиларга маиший коррупсион ҳолатларнинг турлари, унга қарши кураш жараёнлари, қонунчиликда белгиланган жазо чоралари тогрисида тушунчалар берди. Мутахассис томонидан тақдим этилган мавзу доирасидаги фойдали қўлланма ва материаллар тўплами иштирокчиларга келгуси фаолиятида маиший коррупсия ҳақида барчага тўғри тушунчалар бериш борасида зарур восита бўлади.
