Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Малака ошириш курслари давом этмоқда

Малака ошириш курслари давом этмоқда
Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда туман бўлимлари ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари қизғин ва самарали руҳда давом этмоқда. Машғулотлар давомида тингловчилар назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, амалий жараёнларда ҳам бевосита иштирок этиб, ўз касбий кўникмаларини янада бойитмоқдалар. Ҳар бир дарс замонавий ёндашувлар, инновацион усуллар ва реал тажриба асосида ташкил этилаётгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, курслар доирасида соҳанинг етук мутахассислари томонидан ўтказилаётган мастер-класслар тингловчиларга янги қарашлар, илғор тажрибалар ва самарали ечимларни ўрганиш имконини бермоқда. Мазкур ўқув жараёнлари билим, тажриба ва инновацияни бирлаштирган ҳолда, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига хизмат қиладиган малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.