Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Малака ошириш курслари: илм, амалиёт, тажриба ва инновациялар уйғунлиги

Малака ошириш курслари: илм, амалиёт, тажриба ва инновациялар уйғунлиги
Қишлоқ хўжалиги тизимида кадрлар салоҳиятини ошириш ва бошқарув самарадорлигини кучайтиришга қаратилган янги туман–вилоят–вазирлик вертикали асосида йўлга қўйилган малака ошириш курсларининг дастлабки босқичи муваффақиятли якунланди. Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан ташкил этилган ушбу ўқув курсларида вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман бўлимлари ходимлари иштирок этди. Дастур доирасида “аграр соҳани иқтисодий ривожлантириш”, молиявий қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган билимлар берилди. Тингловчилар замонавий агрокорхоналар ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишди. Ўқув машғулотлари давомида халқаро ва маҳаллий экспертлар томонидан амалий тақдимотлар ўтказилиб, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди. Вазирлик раҳбарияти ва тингловчилар ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, соҳадаги муаммолар, таклифлар ва фикр-мулоҳазалар ўрганилди. Бу эса устувор йўналишларни аниқлаш ҳамда уларни илмий асосда ривожлантиришга хизмат қилди. Тармоқ илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва драйвер йўналишларни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Ўқув курси якунида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.