Малака ошириш курслари: илм, амалиёт ва тажриба

Қишлоқ хўжалиги тизимида кадрлар салоҳиятини ошириш ва бошқарув самарадорлигини кучайтиришга қаратилган вазирлик–вилоят–туман вертикали асосида йўлга қўйилган малака ошириш курсларининг навбатдаги босқичи муваффақиятли якунланди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан ташкил этилган ушбу ўқув курсларида вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман бўлимлари ходимлари иштирок этди.
Дастур доирасида “Агросаноатни ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” йўналиши бўйича чуқурлаштирилган билимлар берилди.
Вазирлик раҳбарияти ва тингловчилар ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, соҳадаги муаммолар, таклифлар ва фикр-мулоҳазалар ўрганилди. Бу эса устувор йўналишларни аниқлаш ҳамда уларни илмий асосда ривожлантиришга хизмат қилди.
Тармоқ илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва драйвер йўналишларни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ўқув курси якунида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм