Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди

Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари директор ўринбосарлари ҳамда лаборатория мудирлари, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги мутахассислари учун малака ошириш курслари ташкил этилган эди. Бугун ушбу курсларда иштирок этган дастлабки тингловчилар икки ҳафталик ўқув машғулотларини муваффақиятли якунлаб, олган билим ва кўникмаларини назарий жиҳатдан мустаҳкамлаб олдилар. Курслар якунида тингловчиларнинг билим даражасини баҳолаш ва ўзлаштирилган мавзуларни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки ҳафталик дарслар асосида тайёрланган якуний имтиҳон синовлари ўтказилди. Якуний имтиҳонлар Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида ташкил қилинди. Ушбу малака ошириш курслари кадрларнинг нафақат назарий балки амалий билимларини ҳам оширишга хизмат қилади, албатта. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.