Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди

Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди

Қишлоқ хўжалигида кадрлар салоҳиятини юксалтириш ва тармоқ бошқарувини замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этиш мақсадида ташкил этилган малака ошириш курсларининг навбатдаги — 7-гуруҳ тингловчилари якуний тест имтихонларини муваффақиятли якунлаб, сертификатларга эга болишди.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан "Ер тузуш, ер муносабати ва ердан фойдаланиш" мавзусида ташкил этилган 72 соатлик малака ошириш курси муваффақиятли якунланди.

Курс доирасида тингловчилар Ер русурсларини рақамлаштириш ва геоинформацион тизимлар (ГИС), Ерларни масофадан зондлаш ва дронлар орқали мониторинг қилиш, Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ҳисобини юритиш каби мутаххассислик ҳамда “ҲЕКИ” тамойилларини соҳада қўллаш, Давлат хизматчисининг имиджи, шахсий самарадорлик ва стрессларга бардошлиги ҳамда раҳбар кадрларнинг компетенсиялари, нотиқлик санъати ва вақт бошқаруви каби барча билиши зарур болган билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Ўқув дастури давомида вазирлик мутахассислари ва соҳа олимлари иштирокида очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ҳамда дала шароитида амалий машғулотлар ташкил этилди. Бу эса тингловчиларга соҳадаги муаммоларга илмий-амалий ечимлар топиш имконини беради. Малака ошириш курслари якунида тингловчилар ҳафта давомида олган билимлари юзасидан тест синовлари топширишди ва етарли натижага эга бўлган тингловчиларга малакавий сертификат тақдим этилди.

Курсни якунлаш ва тингловчиларга сертификат бериш жараёнларида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Академик Ш. Намозов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги илм, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи қ.х.ф.д., профессор Т.Атакулов ҳамда Қишлоқ хожалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори қ.х.ф.д., профессор Р.Низомов иштирок этди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.