Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Малака_ошириш

Малака_ошириш
Японияда кичик фермерлар фаолиятини яхшилаш учун сабзавот етиштириш технологияси курсининг бошланиши Айни кунларда Японияда ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган “Кичик фермерлар фаолиятини яхшилаш учун сабзавот етиштириш технологияси” курси бу йилги фаолиятини бошлади. Бу йил мазкур курсда 10 та мамлакатдан – Камбоджа, Гамбия, Индонезия, Лаос, Непал, Папуа Янги Гвинея, Шри-Ланка, Тонга, Ўзбекистон ва Вануатудан келган 12 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Ўзбекистондан мазкур курсда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош мутахассиси Абдуллахон Шукуров ҳам иштирок этмоқда. Курс, аввало, фермерларга маҳсулот етиштириш ва деҳқончилик бўйича маслаҳат берадиган мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, уларни сабзавот етиштириш, хўжалик юритиш, бозорга чиқиш ва сотувни ташкил этишга оид мукаммал билим ва кўникмалар билан таъминлашни мақсад қилади. Иштирокчилар саккиз ой давомида ЖИКА Цукуба марказида ва Япониянинг турли ҳудудларидаги экин майдонларида сабзавот етиштириш усулларини назарий ва амалий тарзда ўрганадилар. Танишув ва йўналтириш машғулотларидан сўнг, курс расмий старт олди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.