Маълумотномаларга имзо қўяётган масъуллар давлат олдида шахсий жавобгарликни ҳис қилиши керак

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишнинг биринчи масаласи — диссертация натижаларини амалиётга татбиқ этилганлигини тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар бўйича ҳисобот эшитилди. Миллий марказ бўлим бошлиғи Икром Қорабаев ҳисобот берди. Унга кўра, умумий 91 та мурожаатдан 66 таси бўйича маълумотнома бериш тавсия этилди, 25 таси эса рад этилди. Шунингдек, техник экинлар ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасидаги бўлимга 42 та мурожаат келиб тушган, шундан 26 таси мақулланди, 16 таси рад этилди.
Ҳисоботдан сўнг Кенгаш раиси Шуҳрат Отажанов фикр билдириш учун сўз берди. Кенгаш аъзоси Нодиржон Абдураҳмонов бу масаланинг аҳамиятини таъкидлаб, маълумотномаларга имзо қўяётган масъуллар давлат олдида шахсий жавобгарликни ҳис қилиши кераклигини билдирди. Шуҳрат Отажанов эса эски тартибдан воз кечиш ва янги, содда ва шаффоф тартиб ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлади ва таклифлар беришни сўради.
Шунингдек, йиғилишда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар, олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш, илмий кенгаш очиш бўйича мурожаатлар ҳамда “Агроинновация ва ёшлар” кўрик-танлови натижалари асосида молиялаштириш учун тавсия этилган стартап лойиҳалар каби масалалар ҳам Кенгаш аъзолари томонидан муҳокама қилинди. Барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва таклифлар асосида хулосалар чиқарилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе