Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш — давр талаби

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш — давр талаби
Жорий йилнинг 6–7-январ кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизимдаги ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар ҳамда давлат тилини жорий қилиш бўйича масъул ходимлар учун амалий семинар ташкил этилди. ⏰Бугун ушбу семинарнинг иккинчи куни ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директор ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов маъруза билан иштирок этди. Семинар давомида соҳа ходимлари ўзаро тажриба алмашиб, жорий этилган ва режалаштирилаётган янгиликлардан хабардор бўлишди. Иштирокчилар соҳанинг етук мутахассисларига ўз касбий фаолиятларига оид қатор саволлар билан мурожаат қилишди. Шу билан бирга, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ҳам фикр алмашилди. Семинарда ходимларга театрлар, давлат музейлари ва тарихий манзилгоҳларга ташрифларни ташкил этиш, идоравий кутубхоналар ёки маънавият бурчакларини шакллантириш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, иш қоғозлари, турли бланклар, муҳрлар ва штамплар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, реклама ҳамда эълонларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Маълумот ўрнида, семинарда умумий ҳисобда 102 нафар ходим иштирок этди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.