Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Маънавий юксалиш ва янги имкониятлар

Маънавий юксалиш ва янги имкониятлар

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги раҳбар ва ходимлар учун ташкил этилган навбатдаги малака ошириш курси дастури нафақат касбий билимлар, балки маънавий дунёқарашни бойитишга қаратилган тадбирларга ҳам бой бўлмоқда.

Курс иштирокчилари Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Тингловчилар ушбу марказга ўрта асрларда буюк алломаларимиз томонидан яратилиб, яқин яқингача турли мамлакатларда сақланиб келинган ва бугун давлатимиз раҳбарининг саъйи-ҳаракати билан ушбу марказга жамланган ноёб асарлар билан танишиш имконига ҳам эга бўлдилар.

“Аждодларимизнинг бой мероси бугунги энг илғор технологияларнинг асоси эканлигини яна бир бор англадик” – дея таъкидлашди курс иштирокчилари.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.