Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

МАРЖУМАК ЭКИНИ УСТИДА ЯНГИ ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

МАРЖУМАК ЭКИНИ УСТИДА ЯНГИ ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Бугунги "Докторантлар куни" семинари тақдимотчиси Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти 1-босқич таянч докторанти Жадра Тувганбаева. У "Маржумакнинг хорижий коллексия намуналари морфо-физиологик ва биокимёвий хусусиятлари" мавзусида олиб бораётган тадқиқотининг илк натижалари билан экспертларни таништирди. Маржумак (гречка)дан тайёрланадиган овқатлар бугун рационимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Ушбу маҳсулот парҳезбоп ва доривор хусусиятга ҳам эга. Ёш докторант Россия, Болгария, Кореядан келтирилган намуналарни тадқиқот обекти сифатида танлаб, назорат нави сифатида Қозон навидан фойдаланган. Ўз олдига 8 босқичли тадқиқотни вазифа қилиб олган Жадра Тувганбаева, айни вақтга қадар маржумак уруғларининг лаборатория ва дала шароитида унувчанлигини аниқлади. Тадқиқот давомида Кореядан келтирилган 18 та намуна назорат навга нисбатан юқори кўрсатгични, 5 та намунада эса паст кўрсатгич қайд этилган. Унувчанлиги 100 фоиз бўлган 24 та намунада униш кучи индекси 1420-2370 оралиғида яъни юқори қийматга эга бўлган. Уруғларнинг униш кучи индекси таҳлилига кўра, маржумак навларининг генотип ва уруғ сифати турлича эканлиги, униш кучи 283-2370 оралиғида бўлиб, назорат ўсимликларда 958,0 га тенг бўлганлиги қайд этилди. Келиб чиқиши турли ҳудудларга мансуб маржумак намуналарининг уруғ унувчанлиги ва униш кучининг назорат навидан юқорилиги, ўрганилган намуналарнинг 61,1 фоизда юқори кўрсаткичнинг намоён бўлиши миллий генофодда сақланаётган маржумак намуналарининг аксарияти технологик қувватли маржумак уруғлари эканлиги аниқланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.