Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Марказий Осиё давлатлари аграр ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Марказий Осиё давлатлари аграр ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
Пойтахтимизда Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш якунида минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, инновацияларни жорий этиш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Марказий Осиё Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида қўшма декларация ҳамда 2030-йилгача минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Ҳаракатлар режаси имзоланди. Мазкур ҳужжатлар минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш, аграр соҳада билим ва технологиялар алмашинувини кенгайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда биргаликдаги ташаббусларни илгари суришда муҳим босқич бўлиб хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.