Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

МАСъУЛИЯЦИЗ РАҲБАРЛАРГА ҚАТъИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛИШИ МАъЛУМ ҚИЛИНДИ

МАСъУЛИЯЦИЗ РАҲБАРЛАРГА ҚАТъИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛИШИ МАъЛУМ ҚИЛИНДИ

Бугун Миллий марказда кун тартибидаги бир қатор масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Дастлаб, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан, Хитой Халқ Республикасининг Янлин қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар намойиш ҳудуди тажрибаси асосида Миллий марказ таъсисчилигида ташкил этилаётган Қишлоқ хўжалигида юқори агротехнологиялар агротехнопарки – махсус саноат зонаси фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, ушбу Агротехнопарк "Янлин" халқаро қишлоқ хўжалиги компанияси бошқарувида бўлиб, 25 йил муддатга фаолият юритади ва заруратга кўра узайтирилиши мумкин. Лойиҳанинг асосий йўналишлари сифатли уруғчилик ва юқори ҳосилдор экинларни етиштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда замонавий технологияларни, хусусан, дронлардан фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигини автоматлаштириш ва бу борада махсус ўқув марказини ташкил этишдан иборат. Йиғилиш давомида мазкур йўналишлар бўйича таклифлар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан олиб борилаётган "Хонадонбай" илмий лойиҳаларининг жорий ҳолати, уларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди. Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов ушбу лойиҳаларнинг муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаб, мамлакатимиз аграр соҳасидаги илмий натижаларнинг бевосита аҳоли томорқаларига татбиқ этилиши зарурлигини қайд этди. Бу эса аҳолининг деҳқончилик самарадорлигини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Йиғилиш сўнггида илмий-тажриба стансияларида экин экишга кўрилган ҳозирлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Айрим илмий-тажриба стансияларидаги ҳолат кескин танқид қилинди. – Аграр соҳанинг илмий муассасалари фермер ва деҳқонлар учун ҳар томонлама илмий манба бўлиши лозим. Бунинг учун тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва уларнинг тажриба стансиялари масъулларида, аввало, вазифасига нисбатан масъулият ва темир интизом бўлиши шарт. Раҳбарлар берилган топшириқни ўз вақтида ва лозим даражада бажаришлари керак. Акс ҳолда, қатъий чоралар кўрамиз, зарурат туғилса, лавозимга лаёқатлилик масаласини ҳам кўриб чиқамиз, – деди Шуҳрат Отажонов.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.