МАВСУМИЙ АГРОНОМЛАР МАЛАКА ОШИРДИ

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган икки кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди.
Икки кун давом этган семинарда ҳудудлардан иштирок этган 400 нафардан ортиқ мавсумий агрономларга олимлар ва малакали мутахассислар томонидан соҳага оид янгича билим ва маълумотлар берилди.
Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида яратилаётган янги навлар ва ишланмалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, замонавий деҳқончиликни ривожлантириш борасида соҳа олимлари ва иштирокчилар ўртасида фаол тарзда ўтган самимий мулоқотлар семинардан кўзланган мақсадга хизмат қилди.
Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.