Махсар етиштириш бўйича тавсиянома нашр этилди

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан “Махсар ўсимлигини етиштириш бўйича тавсиялар” қўлланмаси тайёрланди.
Мазкур тавсияномада махсарнинг биологик ва хўжалик аҳамияти, экишнинг мақбул муддатлари, уруғликни тайёрлаш, ўғитлаш ва суғориш технологиялари, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари ҳамда ҳосилни йиғиб-териб олиш бўйича амалий тавсиялар жамланган.
Махсар қурғоқчиликка чидамли, қимматли мойли экинлардан бири бўлиб, озиқ-овқат саноати, чорвачилик ва қайта ишлаш тармоқлари учун муҳим хомашё манбаи ҳисобланади. Қўлланма фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлари ҳамда соҳа мутахассислари учун махсарни илмий асосда етиштириш, юқори ва сифатли ҳосил олишда фойдали манба бўлиб хизмат қилади.
Тавсиянома билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://t.me/OGRITI_Uzbekistan/2057
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе