Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Махсарнинг “Обод” нави — юқори ҳосилдор ва истиқболли селексия ютуғи

Махсарнинг “Обод” нави — юқори ҳосилдор ва истиқболли селексия ютуғи

“Обод” махсар нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба стансияси олимлари томонидан яратилган.

Навнинг устунликлари:
Ўрта пишар, Тиконсиз, Ҳосилдор, Мой миқдори юқори, Касалликларга нисбатан чидамли

Асосий биологик ва хўжалик кўрсаткичлари:
Ўсимлик бўйи: 70–75 см
Саватчалар сони: 19 дона
Саватча диаметри: 2–2,5 см
1000 дона уруғ вазни: 42–44 г
Уруғдаги мой миқдори: 38–42 %
Битта саватчадаги уруғ сони: 36 дона
Барг чети: тиконсиз
Гул ранги: қизғиш
Танаси: оқ рангли

Ҳосилдорлиги:
1,8 т/га
Ўсув даври:
110–115 кун

“Обод” нави ўзининг биологик ва хўжалик кўрсаткичлари билан раёнлаштирилган навлар билан муваффақиятли рақобатлаша олади ҳамда мойли экинлар селексиясида муҳим аҳамиятга эга.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.