Америкалик тадбиркор «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан бир қатор тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида АҚШлик тадбиркор, Пахтакор туманидаги «Силверлеафе» қўшма корхонаси бош директори Даниел Паттерсон ҳам бор.
Даниел Паттерсон ўз фаолияти давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази тизимидаги АКИС маркази ва илмий тадқиқот институтлари билан доимий равишда ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур амалий ишлар хусусида "Ўзбекистон 24" телеканали орқали туркум ко'рсатув ва лавҳалар эфирга узатилган эди.
Қишлоқ хўжалигида Билим ва инновациялар Миллий маркази жамоаси Даниел Паттерсони юксак мукофот билан муборакбод этади.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе