Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Методик_қолланма

Методик_қолланма
ГИШ ва ФИШ асосида ситогенетик таҳлиллар бўйича методик қўлланма нашр этилди! Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти “Ситогенетика ва селексия” лабораторияси ходимлари томонидан “ГИШ ва ФИШ асосида ситогенетик таҳлилларни ўтказиш бўйича методик қўлланма” тайёрланиб, нашр этилди. Муаллифлар: Т.Э. Сеитназарова, З.М. Зияев, У.Ш. Бахадиров, Ў.Х. Юлдашов, Ж.Ш. Тоғонов Методик қўлланмада қуйидаги масалалар батафсил ёритилган: ГИШ ва ФИШ усулларининг назарий асослари ва амалий қўлланилиши; Флуорескент микроскоп: тузилиши, ишлаш механизми ва афзалликлари; Флуорескент микроскоп билан ишлаш тартиби; ГИШ (Геномик Ин Ситу Ҳйбридизатион) ва ФИШ (Флуорескенке Ин Ситу Ҳйбридизатион) таҳлилларини ўтказиш кетма-кетлиги; Ситогенетик таҳлилларда қўлланиладиган эритмаларни тайёрлаш усуллари. Молекуляр ситогенетик ёндашувлар — ГИШ ва ФИШ замонавий генетика ва селексия тадқиқотларида юқори аниқлик, самарадорлик ва ишончлилик билан ажралиб туради. ГИШ усулининг қўлланилиши: - турлараро дурагайларда хромосомалар манбасини аниқлаш; - ген интрогрессиясини кузатиш; - хромосома тузилмасидаги ўзгаришларни аниқлаш; - турлар ўртасидаги хромосомавий фарқларни визуаллаштириш. ФИШ усулининг қўлланилиши: - мўлжалли генларни хромосомада аниқлаш; - геном хариталарини тузиш; - маркер-асосида селексия (МАС); - хромосомавий мутация ва қайта қурилишларни аниқлаш. Методика: пдф форматда танишиш Ушбу методик қўлланма генетиклар, селексионерлар, докторантлар ва илмий тадқиқотчилар учун муҳим амалий қўлланма бўлиб хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.