Айни дақиқаларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида “Мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар” ўқув маркази биноси тантанали равишда топширилмоқда.






Марказ Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари асосида бунёд этилди.
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, вазирлик тизимидаги илмий муассасалар раҳбарлари ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этмоқда.
