Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Мевали экинлар генетикаси ва селексияси бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Мевали экинлар генетикаси ва селексияси бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Германиянинг нуфузли Жулиус Кüҳн-Институт илмий муассасасининг катта илмий ходимлари Моника Ҳöфер ҳамда, Стефание Реим хоним Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонларда институт Миллий генбанкида сақланаётган уруғлар ва Дала генбанкида тирик ҳолда сақланаётган ноёб мева-резавор ва узум генетик ресурсларнинг хилма хиллиги жуда катта таассурот қолдирди.

Учрашув давомида томонлар мевали экинлар генетик ресурсларини сақлаш ва ўрганиш, олма селексияси ва молекуляр-генетик тадқиқотлар, қўшма илмий лойиҳалар ишлаб чиқиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилиш ва истиқболдаги илмий лойиҳалар устида биргаликда ишлаш бўйича келишувга эришилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.