Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Миллий генбанк билан яқиндан танишув

Миллий генбанк билан яқиндан танишув
Тошкент давлат аграр университетининг сиртқи ва масофавий таълим йўналиши талабалари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида бўлиб, Миллий генбанк фаолияти билан яқиндан танишди. Танишув жараёнида талабаларга генетик ресурсларни қабул қилиш, сақлаш, ҳужжатлаштириш ҳамда улардан илмий-амалий мақсадларда фойдаланиш тизими ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, сабзавот ва полиз экинлари генетик ресурслари бўлимидаги коллексиялар, селексия учун манбалар, дала ва лаборатория шароитида олиб борилаётган ишлар намойиш этилди. Мутахассислар генетик ресурсларнинг қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда иқлим ўзгариши шароитида мослашувчан навлар яратишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Коллексияларни сақлаш, баҳолаш ва селексия дастурларига жалб этиш бўйича амалий жараёнлар юзасидан фикр алмашилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.