МИЛЛИЙ МАРКАЗ БОШ ДИРЕКТОРИ АЛИШЕР ТЎРАЕВ ВА ЎЗБЕКИСТОН ОЛИМЛАРИ ВЕНАДА

Вена халқаро конференсиялар ва тадбирлар ассоцацияси таклифига кўра Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ва тизимидаги илмий-тадқиқот институтлар ходимларидан иборат делегация аъзолари Австрия давлатида бўлиб турибти.
Делегация аъзолари учун 1 ҳафтага мўлжалланган тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, қишлоқ хўжалиги илмини инновацион ривожлантириш бўйича қизғин муҳокамалар бўлиши режалаштирилган.