Миллий марказ директори Шуҳрат Отажоновнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё…

илмий тажриба стансияси ҳудуди (Қарши тумани)да жойлашган “Ҳосилдор Замин” замонавий кўчатчилик таълим мажмуасида бўлди.
Ушбу мажмуа 4 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизимига эга бўлган очиқ ва 1 гектар майдонда ўқув хоналари жойлашган ёпиқ кўчатхоналар, “ин-витро” усулидаги иссиқхона ва ўқув марказидан иборат бўлиб, бу ерда бир йилда бугунги кунда йўқолиб бораётган 200 минг дона мевали дарахт ва 100 минг дона ток кўчатлари, 200 минг дона мавсумий гуллар етиштириш, иқлимга мослаштириш ҳамда юзлаб ёшларга замонавий кўчатчилик сир-асрорларини ўргатиш имконияти яратилган.
Шуҳрат Отажонов Қишлоқ хўжалиги вазирининг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида мазкур тажриба-стансия раҳбарияти олдига қўйган вазифалар ва топшириқларнинг бажарилишини кўздан кечирди. Ишларнинг суст бораётганини танқид қилиб, масъулларни огоҳлантирди. Ушбу иссиқхоналар аҳолига сифатли гул ва манзарали ўсимликлар кўчатларини етказиб беришда ҳудудда етакчи бўлиши лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга эҳтиёжманд оила вакилларини гулчиликка бепул ўқитиш орқали уларни касб-ҳунар эгаллашларига кўмаклашишга хизмат қилиши лозим.
Қайд этиш керак: Қашқадарё ёшлари учун ушбу тажриба стансияда ташкил этилган ўқув марказда темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтарида бўлган аҳоли гулчилик касбига ўргатилади ва иш билан таъминланиб, даромад кўришларига кўмаклашилади.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе