Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Миллий марказ тизимида илмий фаолият самарадорлиги муҳокама қилинди

Миллий марказ тизимида илмий фаолият самарадорлиги муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров раҳбарлигида видеоконференсалоқа орқали кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Марказ тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари, илмий-тажриба стансиялари ва агрохизматлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда сўнгги йиллар мобайнида аграр илм-фанида амалга оширилган ишлар, илмий изланишлар самарадорлиги ҳамда инновацион лойиҳалар натижалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий фаолиятдаги ижобий тенденсиялар, тажриба натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича амалий ёндашувлар қайд этилди. Илмий кадрлар салоҳиятини ошириш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва илмий мактабларни ривожлантириш масалалари ҳам йиғилиш кун тартибида муҳим мавзу сифатида кўтарилди. Иштирокчилар аграр соҳада илмий-тадқиқот ва тажриба-синов фаолиятини замонавий технологиялар асосида ташкил этиш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра, Ойбек Амонов Миллий марказ директори ўринбосари (Илмий-тадқиқотлар мажмуаси раҳбари), Бунёд Мамараҳимов Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори ва Диёр Жўраев Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори этиб тайинланди. Шундан сўнг, Марказ директори Шодмон Намозов сўзга чиқиб, лавозимга янги тайинланган раҳбарларни табриклади ҳамда уларнинг келгуси фаолиятида юксак натижалар тилади. Шунингдек, у илмий муассасалар олдида турган устувор вазифалар, хусусан, аграр соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқаришга яқинлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Мазкур йиғилишда қабул қилинган топшириқлар келгусида қишлоқ хўжалиги илм-фанини янада ривожлантириш, илмий натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш ҳамда тармоқ самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.