Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Миллий марказ тизимида илмий фаолият самарадорлиги муҳокама қилинди

Миллий марказ тизимида илмий фаолият самарадорлиги муҳокама қилинди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров раҳбарлигида видеоконференсалоқа орқали кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Марказ тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари, илмий-тажриба стансиялари ва агрохизматлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда сўнгги йиллар мобайнида аграр илм-фанида амалга оширилган ишлар, илмий изланишлар самарадорлиги ҳамда инновацион лойиҳалар натижалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий фаолиятдаги ижобий тенденсиялар, тажриба натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича амалий ёндашувлар қайд этилди.

Шундан сўнг, Марказ директори Шодмон Намозов сўзга чиқиб, лавозимга янги тайинланган раҳбарларни табриклади ҳамда уларнинг келгуси фаолиятида юксак натижалар тилади. Шунингдек, у илмий муассасалар олдида турган устувор вазифалар, хусусан, аграр соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқаришга яқинлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур йиғилишда қабул қилинган топшириқлар келгусида қишлоқ хўжалиги илм-фанини янада ривожлантириш, илмий натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш ҳамда тармоқ самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.