Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг йил якунлари ва истиқболдаги режалари Миллий марказ тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти мисолида давом этяпти.

Илмий муассаса раҳбари Бекмурод Ҳайдаров илмий муассасада ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар ҳақида таҳлилий маълумотларни тақдим этяпти.
Шунингдек, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган асосий вазифалар хусусида тўхталди.
Асосий вазифалар сифатида лалми экин турларининг янги навларини яратиш, институт биносини капитал таъмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масаласи ўртага ташланди.
Эслатиб ўтамиз. Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти тоғ-тоғ олди ҳудудлари ва адирликларда лалми деҳқончилик агротехникаси ва бошоқли, мойли ва озуқабоп экинларнинг янги навларини яратиш устида илмий-тадқиқотлар олиб боради.
Бизни кузатишда давом этинг!
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ