Миллий марказ тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида “Глобал иқлим ўзгаришида лалмикор экинлар селексияси ва етиштириш агротехнологияларидаги муаммолар ва уларнинг…

инновацион ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия давом этмоқда.
Айни дақиқаларда давра суҳбати бошланди. Унда олимлар, агрономлар ва селексионерлар иштирок этмоқда. Тадбирда иқлим ўзгаришлари шароитида лалмикор экинларни самарали етиштириш, янги юқори ҳосилли навларни яратиш ва замонавий агротехнологияларни жорий этиш бўйича тажрибалар алмашилмоқда.
Шунингдек, халқаро илмий ҳамкорликни кучайтириш, биргаликдаги тадқиқотларни ривожлантириш ва соҳадаги муаммоларни ҳал этиш йўллари ҳамда янги лойиҳа ташаббуслари кўриб чиқилмоқда.
Янгиликлардан хабардор бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги сўнгги илмий ютуқларни кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе