МИЛЛИЙ МАРКАЗ ва КОПИА алоқалари мустаҳкам ишонч ҳамда ўзаро дўстлик устига қурилган

Буни қишлоқ хўжалигининг шоличилик, чорвачилик ҳамда сабзавотчилик соҳаларида бир неча йиллардан буён олиб бораётган узвий ҳамкорлигимиз исбот қилмоқда.
Айтайлик биргина шоличилик йўналишида КОПИА билан 2024-2028 йилларга мўлжалланган лойиҳалар доирасида 4 миллион АҚШ долларлик ҳамкорлик режаларимиз кўзда тутилган. Янги техника ва технологияларни шоличилик илмига тадбиқ этиш, синаб кўриш ва мамлакатимизга кенг жорий этишда ишлар жадал бошлаб юборилди. Буни бир неча кун олдин Шоличилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтган дала семинарида ҳам ўзим гувоҳ бўлдим.
Кореядан бизнинг мамкалатимизга олиб келтирилган шоли экиш техникалари қулайлиги билан кластерларимизга маъқул келганини эътироф этишимиз ўринлидир. Ўйлайманки, ҳали ҳамкорлигимиз доирасида Кореянинг илғор технологияларини мамкалатимиз қишлоқ хўжалигига жорий этамиз ва бу борада КОПИА бизнинг ишончли ҳамкоримиз!
Сеулда бўлиб ўтаётган ушбу конференсияга бизни қадрли ҳамкор, ишончли дўст сифатида таклиф этишгани ҳам ҳамкорлик алоқаларимиз яхши йўлга қўйилганидан далолат. Тадбирда 30 дан ортиқ давлатнинг қишлоқ хўжалигида илмий-инновацион фаолиятни бошқаришга масъул 100 дан ортиқ раҳбар-ходимлари иштирок этмоқда.
Шуҳрат Отажонов |Расмий канали