МИЛЛИЙ МАРКАЗ ВА КОПИА ҲАМКОРЛИГИ АСОСИДА КОРЕЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий Кореянинг КОПИА ташкилоти билан ҳамкорликда 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистонда соғин сигирларни боқиш, селексия ишларини жадаллаштириш ва сут маҳсулдорлигини ошириш”, “Намунали чорвадор қишлоқлар”, “Шоли етиштиришда механизациядан фойдаланган ҳолда органик деҳқончиликни ривожлантириш” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларини тарқатиш илмий-амалий хизматлар марказини ташкил этиш” техник ёрдам лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириб келинади.
Лойиҳалар доирасида эришилган натижаларни баҳолаш ва уларни кенг оммага таништириш мақсадида айни вақтда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Ўзбекистон – КОПИА ҳамкорлик лойиҳалари” мавзусида форум бўлиб ўтмоқда...