Миллий марказда "Генетик жиҳатдан ўзгартирилган (Бт) ғўза навларини етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини бошқариш ҳамда юқори самарадор маҳаллий интенсив агротехнологияни…

жорий этиш" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди
Семинарда Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов, раҳбар маслаҳатчиси Забардаст Бўриев ва директор ўринбосари Бунёд Мамараҳимов тақдимот қилди.
Шуҳрат Отажонов ўз тақдимотида семинар қатнашчиларни генетик жиҳатдан ўзгартирилган (Бт)* ғўза навларини етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини бошқариш ҳамда юқори самарадор маҳаллий интенсив агротехнологияни жорий этиш бўйича 2025-йилга мўлжалланган стратегияси билан таништирди.
2025-йил ҳосили учун амалга ошириладиган янги пахтачилик тажрибаси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади.
Бунда умумий пахта етиштириладиган майдоннинг:
20 фоизига – кўсак қуртига ҳамда гербицидларга чидамли (Бт) ғўза навлари жойлаштирилади ҳамда интенсив агротехнология, яъни 76х10 қўшқатор схемада 240 минг кўчат сони билан плёнка остида томчилатиб суғориш усулини қўллаган ҳолда парваришланади;
қўшимча тарзда ҳар бир ҳудудда 20 фоиз майдонга – маҳаллий ғўза навлари юқори самарадор интенсив агротехнология асосида 76х10 қўшқатор схемада 240 минг кўчат сони билан плёнка остида парваришланади;
қолган 60 фоизига – илмий асосланган нав жойлаштириш режаси асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, шўрланиш, сув таъминоти, сизот сувлари нисбати, касаллик “ўчоқлари” омилларини ҳисобга олган ҳолда тиндирилган уруғ нав уруғини алмаштириш дастурига мувофиқ маҳаллий ғўза навлари экилади. Бунда 90 смлик схемадан бутунлай воз кечилади.
Генетик олим Забардаст Бўриев БТ технологиясининг аҳамияти, уни ғўза навларидаги хусусияти ҳақида тақдимот қилди. Жаҳонда БТ технологиясига ўтиш 1996-йилда бошлангани, бу технология патентланганлиги сабаб, уни шу вақтгача мамлакатимизда жорий қилиш мумкин бўлмагани, бизга бу технология хориж селексияси билан кириб келганлигини маълум қилди.
Йиғилиш сўнгида хорижий ва маҳаллий ғўза навларнинг назоратини амалга ошириш бўйича ҳудудий АКИСлар ва Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг ҳудудлардаги илмий-тажриба стансиялари ходимлари ментор ҳисобланиб, бу борадаги ишларни фермер хўжаликларида тизимли иш олиб борилишида кўмаклашади.
Маълумот учун: *Бт–ғўза нави – генетик жиҳатдан ўзгартириш жараёнида ўсимлик ирсий аппаратига ҳашарот ва зараркунандалар учун зарарли бўлган оқсилларни синтезловчи Крй генлари ҳамда глиофасат гербидсидига чидамли генлар киритилган ғўза нави.
Кўсак қуртига чидамлилик ўсимликка Бакиллус тҳурингиенсис (Бт) тупроқ бактериясининг генетик материалини ўтказиш орқали эришилади. Генетик материал ўзига хос хусусиятларга эга бўлган, яъни ҳашарот ва зараркунандаларига токсик таъсир кўрсатадиган, бироқ сутемизувчилар ва мақсадли бўлмаган организмларга зарарли таъсир қилмайдиган оқсилларни кодлайди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе