Миллий марказда навбатдаги маърифат соати ўтказилди

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида марказ ходимлари ҳамда тизим ташкилотлари вакиллари иштирокида навбатдаги маърифат соати ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, олимлар ва тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этди.
Кун тартибидан Миллий истиқлол ғояси, президентимизнинг Жанубий Корея Республикасига давлат ташрифи ҳамда қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналишларидан бири бўлган ғўза етиштиришнинг 8 та асосий қонунияти билан боғлиқ масалалар ўрин олди.
Тадбирни Миллий марказ илмий котиби Суҳроб Матёқубов кириш сўзи билан очиб, маърифат соатининг асосий мақсад ва вазифалари, унда муҳокама қилинадиган масалаларнинг бугунги кун учун долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, илм-фан, маърифат ва амалий тажриба алмашинуви ходимларнинг касбий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлади.
Маърифат соати аввалида Тошкент давлат аграр университети Гуманитар фанлар кафедраси мудири, профессор О. Остонов томонидан Мустақиллик байрами муносабати билан тайёрланган махсус тақдимот иштирокчиларга намойиш этилди. Тақдимот давомида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, илм-фан, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришилган натижалар ҳамда халқимиз ҳаётида юз берган муҳим ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тақдимотнинг асосий мавзуси Президентимизнинг Жанубий Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи ва қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон–Корея муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган ҳамкорлик келишувлари бўлди.
Маънавият соати давомида ғўза етиштиришнинг 8 та асосий қонунияти ҳақидаги мавзу юзасидан Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Баҳодир Ҳолиқов ва Феруза Хасановалар сўзга чиқиб, ғўза етиштириш жараёнида амал қилиниши лозим бўлган муҳим агротехник талабларни батафсил тушунтириб берди.
Бундай маърифий учрашувлар фуқаролик жамиятининг шаклланишида, ижтимоий фаолликни оширишда муҳим ўрин тутади.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе