Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Миллий марказда сумалак сайли бошланди

Миллий марказда сумалак сайли бошланди
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида анъанавий сумалак сайли бошланди. Байрамона тадбирда марказ жамоаси, соҳа мутахассислари ва меҳмонлар иштирок этмоқда. Сумалак сайли нафақат Наврўз шукуҳи, балки жамоавий бирдамлик ва илиқ муҳитни ҳис қилиш имконини беради. Иштирокчилар қозон атрофида йиғилиб, ушбу қадимий таом тайёрланиш жараёнида қизиқарли суҳбатлар қуришмоқда. Тадбир давомида миллий қўшиқлар янграйди, турли ўйинлар ва дастурлар ташкил этилиб, байрамона кайфият ҳукм сурмоқда. Шу каби қизиқарли тадбирлар ҳақида мунтазам хабардор бўлиш учун бизни кузатиб боринг! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.