Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Минтақавий ҳамкорлик: Марказий Осиё аграр салоҳияти ошмоқда

Минтақавий ҳамкорлик: Марказий Осиё аграр салоҳияти ошмоқда
Тожикистон Республикасида ўтказилаётган ФАОнинг Европа учун 35-минтақавий конференсиясида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов фаол иштирок этмоқда. Мазкур нуфузли анжуман минтақавий аграр сиёсатни муҳокама қилиш, долзарб муаммоларга ечим топиш ҳамда давлатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда. Конференсия давомида вазир турли сессияларда қатнашиб, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган натижалар халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.