Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Мирзачўлда фермерлар учун амалий семинар-тренинг ўтказилди

Мирзачўлда фермерлар учун амалий семинар-тренинг ўтказилди

Мирзачўл туманида фермерлар иштирокида амалий семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирдан мақсад — қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда илмий асосланган агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш ва фермерларнинг малакасини оширишдан иборат.

Семинар давомида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари ғалла экинларини парваришлаш, юқори ҳосилдор ва касалликка чидамли навларни тўғри танлаш, уларни етиштиришда замонавий агротехник тадбирларни қўллаш бўйича тушунтириш бердилар.

Шунингдек, ғалла касалликларига қарши самарали кураш чоралари, дуккакли экинларни алмашлаб экиш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва амалиётда қўллаш учун аниқ тавсияларга эга бўлдилар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.