МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ ПАХТАСҲИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ВАКИЛИ БИЛАН УСҲРАШУВ

⏭Қишлоқ хўжалигини механизасиялаш илмий-тадқиқот институтида Миср Араб Республикаси Пахтачилик илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари профессор Абеер Самир Арафа билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Абеер Самир Арафа институт фаолияти, олимлар томонидан яратилган ишланмаларнинг янги намуналари билан яқиндан танишди ва фикр алмашди.
Учрашувда томонлар ўртасида ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама этилди ва тажрибалар алмашиш ҳамда Миср Араб Республикаси шароитида пахта етиштириш ва ҳосилини йиғиштириш масалалари бўйича икки томонлома лойиҳалар бажаришга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе