Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Мобил агрохизматлар — вазир эътибор марказида

Мобил агрохизматлар — вазир эътибор марказида
Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишаётган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Бўка туманида янги ташкил этилган мобил агрохизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур марказ орқали агрохизматларни аҳолига яқинлаштириш, фермер ва деҳқонларга тезкор ва қулай хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, вазир ҳудуддаги Агро хизматлар марказида кўрсатилаётган хизматлар, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда амалий ўқув жараёнлари билан ҳам танишди. Мутасаддиларга мобил агрохизматларни кенгайтириш, уларнинг қамровини ошириш ва фермерлар учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.