Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

МЎЖИЗАВИЙ ЎСИМЛИК – КРОТАЛАРИЯ

МЎЖИЗАВИЙ ЎСИМЛИК – КРОТАЛАРИЯ
Ушбу ўсимлик Ҳиндистон, Бразилия ва Покистонда толаси учун экилади. Унинг толаси синтетик толаларга қараганда экологик жиҳатдан тоза ва қоғоз саноати учун қимматли хом-ашё ҳисобланади. Толасидан арқон, гилам тўқиш учун калава ип, сигарет қоғози, балиқ овлаш учун тўр, брезент ва бошқалар олинади. Ҳозирда Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан кроталария ўсимлиги устида илмий тадқиқотлар олиб бориляпти. Илмий муассаса катта илмий ходими Сурайё Негматованинг маълум қилишича, бу ўсимлик мўжизавий бўлиб, ундан турли мақсадларда фойдаланса бўлади. Тадқиқотчилар ҳозирда уни чорвачилик учун фойдали ўсимлик сифатида кашф қилган. Ундан бир йилда тўрт марта юқори озуқавий қийматга эга бўлган пичан ўриб олиш мумкин. Шунингдек, бу ўсимлик шўр тупроқни тозалаш ва сидерат экин сифатида ҳам афзалликларга эга.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.