Молиявий йўналишда халқаро ҳамкорлик

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида учрашув бўлиб ўтди
Унда Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов Европа иттифоқининг "ЭУ АСК Факилитй" лойиҳаси Давлат молиясини бошқариш йўналишида ички назорат бўйича Халқаро эксперт аудитор Жойс Тюнессен хонимни қабул қилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Европа Иттифоқининг "ЭУ АСК Факилитй" лойиҳаси доирасида аудит йўналишида Миллий марказда 2 та пилот лойиҳа амалга ошилмоқда.
Учрашувда ушбу лойиҳа халқаро андозаларга мос ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилиши, тизимдаги камчилик ва хатарларни олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
Самимий руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга келишиб олдилар.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе