Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

мулоқот

мулоқот
Миллий марказ тизимидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг мамлакатимиз аграр соҳасида эришилаётган ютуқларда алоҳида ўрни бор. Боиси Оролбўйи ҳудудларида деҳқончилик маданиятини юксалтириш, ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос экин навларини яратиш ва агротехникасини ишлаб чиқиш айнан ушбу илмий муассаса олимларининг зиммасидаги масъулиятдир. Тақдимот жараёнида институт жамоасининг 2023 йилда амалга оширилган илмий-тадқиқотлар натижаси таҳлил қилинди. Шунингдек, янги йилда амалга ошириладиган илмий лойиҳалар юзасидан экспертлар иштирокида муҳокама қилинди. Илмий-тадқиқот институти директори Бекмурод Турдишев институтда бошқа ҳудудларда жойлашган илмий муассасаларида яратилган навлар илмий муассасанинг тажриба майдонларида синовдан ўтказилаётгани ҳақида ҳам маълумот берди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов институтда яхши шароит яратилгани шунга яраша унинг ичида илмни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.