Мулоқот

Очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида институт раҳбарияти, ходимлари ҳамда парламентнинг тегишли қўмитаси вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари Рисқул Сиддиқов ва Нодира Рашидова иштирок этиб, аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни қонунчилик асосида мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаш, мамлакат тараққиётига қаратилган стратегик йўналишларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, мулоқот давомида илмий муассасалар фаолиятини янада ривожлантириш, илмий ишланмалари ишлаб чиқаришга жорий этиш, олимларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар кўламини кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
Мулоқот якунида соҳа бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе